image

Aҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамиятнинг савдо дўконлари ташкил қилиниб, арзон ва сифатли тикувчилик маҳсулотларининг сотуви амалга оширилмоқда.

date_range15.09.2022, 18:33

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан ташкил этилаётган учрашувларда, уларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф қилиш, фаолиятини эркин амалга ошириш ҳамда кенгайтириш борасида амалий ёрдамлар берилмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳар бўлими томонидан “Урганч баҳмал” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида жамиятга қарашли ишлаб чиқариш цехида матони бўяш, тўқимачилик қолипларини ишлаб чиқариш ва матога гул босиш линиялари ишга туширилиб, департаментнинг амалий ёрдами билан  21 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, корхонага қарашли Қўшкўпир туманида фаолият юритаётган тикув цехига ҳам 30 нафар коллеж битирувчилари расман ишга қабул қилинди.

Ҳозирда, ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 55-60 фоизи асосан Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамиятнинг савдо дўконлари ташкил қилиниб, арзон ва сифатли тикувчилик маҳсулотларининг сотуви амалга оширилмоқда.