image

Департаментнинг Хоразм вилояти туман-шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

date_range06.09.2022, 23:54

Хусусан, Урганч шаҳридаги “U.U.” МЧЖга қарашли дорихонадан 220 дона, Шовот туманидаги “M.F.” МЧЖга қарашли дорихонадан 150 дона, Хива туманидаги “K.F.” ХКга қарашли дорихонадан 120 дона, Боғот туманидаги “Sh-Sh.” ХКга қарашли дорихонадан 150 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган “Бензонал” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган бўлса, Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаролар А.С ва С.С. 220 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини бошқа бир фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.