Урганч туманида фермердан пул ундирмоқчи бўлган бош мутахассис ушланди.
date_range06.09.2022, 23:58
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими ҳамда Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси Ж.М. “S.S.” МЧЖ ва “Ш.Ш.” фермер хўжалигининг келгуси йилда экиладиган ғалла ер майдонлари гектарини кенгайтириб бериш эвазига хўжалик раҳбари Х.дан 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш