image

Ўртачирчиқ туманида 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди.

date_range07.09.2022, 17:32

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “N-M.” ва “Т.Н.” хусусий корхоналарини норасмий бошқариб келган У.Б. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки мутасаддилари билан ўзаро тил бириктириб, “E.M.” МЧЖга тегишли бинолар ертўласининг ҳар бирини бозор баҳоси 1,5 млрд ва 1,9 млрд сўмни ташкил этиши ҳақида сохта баҳолаш хулосаларини тайёрлашиб, банк филиалидан ажратилган жами 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.