Департаментнинг Хоразм вилояти туман-шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди.
date_range09.09.2022, 14:54
Ҳазорасп туманидаги “Sh.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихонадан 220 дона, Хонқа туманидаги “X.T” хусусий корхонасига қарашли дорихонадан 150 дона, Хива шаҳридаги “X.F” МЧЖга қарашли дорихонадан 140 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган “Бензобарбитал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш