image

Урганч шаҳри ва Хива, Шовот туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.

date_range07.09.2022, 17:34

5 август куни Хоразм вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Хива туманида жойлашган дорихона сотувчиси, 1986 йилда туғилган З.Қ. исмли аёл 17 конвалюта “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда 500 000 сўмга сотган пайтида ушланди. Дорихона кўздан кечирилганида яна 2 конвалюта ушбу номдаги дори воситаси борлиги маълум бўлди.

9 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, Шовот туманида жойлашган дорихона сотувчиси, 1997 йилда туғилган, Х.Ў. исмли аёл 15 конвалюта “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 500 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида ушланди, шундан кейин дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганида пештахта тагида яна 10 конвалюта юқоридаги каби дори воситаси борлиги аниқланди.

13 август куни вилоят ИИБ ва Хива тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомат қилиб келган, 1994 йилда туғилган, Н.М. исмли аёл Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида тўхтатилиб, ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ёнида 10 флакон “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.   

Мазкур холатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.