Судьялар олий кенгашининг 2022 йил 23 август кунги Қарори билан Бобажанов Руслан Машарипович – жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Р.Бобажанов 2010-2016 йилларда Хоразм вилоят ички ишлар бошқармасининг туман ички ишлар бўлимларида терговчи лавозимида, 2016-2019 йилларда вилоят ички ишлар бошқармасида катта инспектор, бўлинма ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Р.Бобажанов тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг собиқ раиси Ш.Хўжаниёзов касаллиги сабабли, ўз аризасига кўра судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган эди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш