Суд атрофидаги фикрлар, фуқароларда суд тизими тўғрисида шаклланган қарашлар, норозиликлар сабаблари, коррупция ва бошқа органлар таъсири ҳали ҳамон борми ?
date_range27.08.2022, 23:21
Суд атрофидаги фикрлар, фуқароларда суд тизими тўғрисида шаклланган қарашлар, норозиликлар сабаблари, коррупция ва бошқа органлар таъсири ҳали ҳамон борми ?
Шу каби энг долзарб мавзуда Хоразм вилоят суди раиси Б.Полванов иштирокида 6 сентябрь куни соат 10:00 да журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилади.
Эркин мулоқот тарзида ўтказиладиган матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади ва ёритиш учун аудио, фото, видео аппаратларидан фойдаланишлари мумкин.
Матбуот анжуманида вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ва жиноят, иқтисодий, фуқаролик, маъмурий ишлар бўйича судьялар ҳам қатнашади.
Манзил: Урганч шаҳри "Ал Хоразмий" кўчаси, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди жойлашган бино.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш