image

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкаларини хусусийлаштириш масалалари юзасидан амалий семинар ташкил этилди.

date_range20.09.2022, 20:16

Бугун  Хоразм  вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини тартибга солиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар тармоқда юзага келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни бартараф этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан тўлиқ жавоб олдилар.