image

Inson qadri uchun sog'lom turmush.

date_range24.08.2022, 19:23
Хоразм вилоят прокурори  Б.Б.Кудратходжаевнинг топшириғига асосан фуқароларнинг муаммоларини “Маҳаллабай” ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш бўйича Хонқа тумани  прокурори, 2-сектор раҳбари   ҳудудидаги "Олчин" маҳалласида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Жуманиёзов ва туман прокурори У.Салаевлар томонидан сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан маҳаллаларда учрашувлар  ўтказилди.  
 Тадбирда маҳалла аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб,  фуқарни бандлигини таьминлаш бўйича йўлланмалар берилди. Фуқаролар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 
Уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, спорт ўйинлари ўтказилиб, ёшлар ўзлари хохлаган тўгаракларга жалб қилинди.
Ўзбееистон Республикаси Президентининг  ПҚ-5148 сон қарори ижросини таъминлаш учун маҳаллаларнинг 30-70 ёш тоифадаги аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланди.
Сектор ҳудудида амалий ишлар давом этмоқда.