image

Миллий спорт тури кураш - жасоратга йўл.

date_range07.09.2022, 17:42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.11.2020 йилдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сон қарорига кўра, курашни юртимизда ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш белгиланган. 

Шунга кўра, Бош прокурор кубоги мусобоқасига старт бериш ва 6 сентябрь – "Кураш миллий спорт тури куни"  муносабати билан Хоразм вилояти прокурори кубоги учун кураш мусобақаси Хива шаҳрининг "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг "Кўхна-Арк" майдонида ташкил этилди.

Вилоят прокурори Ботир Кудратходжаев сўзга чиқиб, барча спортчиларга мусобақа давомида омад ёр бўлишини тилади.

Мусоқабада 100 нафарга яқин спортчилар 5 вазн тоифаси бўйича иштирок этишди. 

Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.