image

Маҳалла ҳудудида бепул тиббий кўрик давом этмоқда.

date_range25.08.2022, 15:09

Урганч тумани прокурори Р.Жуманиязов ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги "Чўлобод" маҳалласида аҳоли муаммоларини "Маҳаллабай" ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
 Жумладан, бугун ушбу маҳалла фуқаролари учун туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги мутахассисларидан иборат шифокорлар томонидан тиббий кўрик ташкиллаштирилиб, хозирга қадар 155 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 
 Маҳалла ҳудудида бепул тиббий кўрик давом этмоқда.