image

Шовот туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

date_range29.09.2022, 21:20

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги Нажмиддин Кубро кўчасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.П. фуқаро А.га жами 3 000 АҚШ долларини 32,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.