image

Бухоро туманида фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

date_range04.10.2022, 22:52

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга чет элга чиқиш учун тақиқ қўйилган бўлсада, танишлари ёрдамида 3 600 АҚШ доллари эвазига қўшни Қирғизистон Республикаси фуқароси сифатида сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси чегара постидан ўтказиб қўйишга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.