image

Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинар ўтказилди.

date_range22.09.2022, 23:11

Гурлан туманида мамлакатимиз Президентининг “ Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндошувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Усмонбой Жумагалдиев мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Семинар якунида фаолиятида юқори натижаларга эришган 20 нафар ҳоким ёрдамчиларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ташаккурномалари топширилди.