Хоразм вилояти прокурори 2-сектор раҳбари Адлия катта маслаҳатчиси Қудратхаджаев Ботир Бахромовичнинг навбатдаги сайёр қабули Қўшкўпир туманида "Ўрта қишлоқ" маҳалласидаги, Маданият саройи биносида бўлиб ўтди. Б. Б. Қудратхаджаев мурожаатлар билан ишлашда аҳолини тубдан ўзгартирди. Энг аввало, шахсий қабул тўғри йўлга қўйилди, ходимларга фуқаролар билан ҳушмомилаликда бўлиш, уларнинг дардини эшитиш, хар бир мурожаат остида инсон тақдири ётишини такидлаб мурожаатларни қонун доирасида ҳал қилишга эътибор қаратишини хар доим такидлаб ўтадилар. Туманлардан келган мурожаатчилар шахсан вилоят прокуроридан рози эканликларини, кўзларидаги хурсандчиликдан билиб оламиз. Вақт ўтиб эса, фуқароларнинг прокуратурага нисбатан муносабати ижобий томонга ўзгариб бораётгани қувонарли холат. Вилоятимиз бўйича 2-сектор раҳбарларининг сайёр қабуллар давом этмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш