image

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов фестиваль иштирокчиларини табриклади.

date_range05.09.2022, 11:14

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, Хоразм қовунларининг довруғини қайта тиклаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра энг кўп қовун экспорт қилган Шовот тумани фестивалнинг олий ўрин соҳиби деб топилиб “Дамас” енгил автомашинаси билан тақдирланди. 1-ўринга Янгибозор, Хонқа ва Қўшкўпир туманлари лойиқ топилди. Қолган шаҳар ва туманлар 2-ўринга муносиб кўрилди ва вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди. Тадбирда шунингдек қовунчиликда энг яхши натижаларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам тақдирланди. Вилоят санъат усталари ижросидаги маданий дастур сайлга ўзгача файз киритди.