image

«Коррупция - оғриқли муаммо» мавзусида Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан давра суҳбати ўтказдилар.

date_range29.09.2022, 21:54

Бугун Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Насиба Артиқова ҳамда Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмоновалар «Коррупция - оғриқли муаммо» мавзусида Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан давра суҳбати ўтказдилар.

Суҳбатдан кейин касалхонадаги палаталарга кириб, ТТБда яратилган шароитлар билан танишиб, шу мавзуда беморлар билан ҳам суҳбатлашдилар.

Коррупция иллат экан, эгри йўлдан юришга не ҳожат?

Бугун ҳар бир фуқаронинг мурожаатини барча эшитади ва ечимига ҳам эътибор қаратишади. Қаратишмоқда ҳам.  Фақат ҳар бир фуқаро ушбу иллатни йўқотишга ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Аввало ноқонуний иш қилмаслик, ўз манфаатини кўзлаб нохолислик билан иш битиришга уринмаслик, таъмагир мансабдорга дуч келсалар дарҳол орган ходимларига хабар бериш зарур.

 Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилар экан, ҳар бир фуқаро, ташкилот ва корхона раҳбарини ҳалолликка, тўғрисўзликка чақириб қоламиз.