image

Мажбурий меҳнат тақиқланган ва унга йўл қўйилмайди.

date_range29.09.2022, 21:31

Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.

«Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович) бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак», - деди Сардор Умурзаков
Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-терими ишларига турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид айрим хабарлар тарқалмоқда.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга солинган, ушбу қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этиш, ишчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан ўрганилиши, бартараф этилиши ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинган.

Азиз юртдошлар, агар Сиз мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.