image

Гурлан туманида учта оила яраштирилди.

date_range29.09.2022, 21:13

Бюро органлари нафақат алимент ундириш, балки оилаларни тиклашга ҳам жиддий аҳамият бериб келмоқда. 
Хусусан, Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Шовот туманлараро судининг 31.08.2022 йилдаги қарздор Ғ.М.дан ундирувчи М.К.нинг фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги, ушбу суднинг 12.09.2020 йилдаги қарздор Т.Ў.дан ундирувчи С.А.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ҳамда шу суднинг 01.03.2022 йилдаги қарздор А.С.дан ундирувчи Г.С.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги буйруқларига асосан давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари натижасида оилалар яраштирилиб, фарзандларнинг отаси бағрига қайтишига эришилди. Эндиликда мазкур оилаларнинг олти нафар фарзандлари оиласи бағрида бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаяди.